Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Лондон Россиянинг ҳалокатга учраган A321 самолёти бортида теракт юз берганлиги эҳтимоли юзасидан маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Одатда биз разведка билан боғлиқ масалаларга изоҳ бермаймиз. Шунга қарамасдан, биз мавжуд маълумотлар асосида қарор қабул қилдик. Аввалроқ бош вазир ва ТИВ раҳбари томонидан маълум қилинганидек, Россия самолёти портловчи қурилма туфайли ҳалокатга учраганлигининг эҳтимоли юқори. Биз хулосаларимизни ҳамкорларимиз, жумладан, Россияга тақдим этдик», — дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти парвозининг сўнгги сонияларидаги «қора қути»да ёзилган овоз 90 фоиз бомба овозига ўхшаш эканлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)