Сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши ҳақидаги жиноий иш фигуранти Руслан Муҳиддинов жиноятни ташкиллаштиришда сиртдан айбланди, дея хабар бермоқда Meduza.
«Ниҳоят қарор қабул қилинганидан хурсандмиз ва энг яқин вақт ичида шундай айблов унинг болаликдаги дўсти Руслан Геремеевга нисбатан ҳам эълон қилинишидан умидвормиз», — деди Жанна Немцованинг адвокати Вадим Прохоров.
Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни Москва марказида отиб кетилган эди. Унинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши доирасида беш киши ҳибсга олинган бўлиб, Чеченистоннинг «Север» батальони қўмондони собиқ ўринбосари Заур Дадаев бош айбланувчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)