31 октябрга ўтар кечаси Бухарест тунги клубида юз берган ёнғин қурбонлари сони 44 кишига етди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Руминия пойтахтида жойлашган тунги клубдаги ёнғин 31 октябрга ўтар кечаси юз берди. Ёнғинга рок-концерт вақтида отилган мушак сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, муассасанинг ёғоч шифти бирдан аланга олган, шундан сўнг ягона чиқиш йўли томон катта тиқилинч юзага келган. Ҳодиса юз берган вақтда бино ичида, турли маълумотларга кўра, 300—400 киши бўлган.
Изоҳ (0)