АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 7 ноябрь, шанба куни Калифорния жанубий қирғоғида «Кентукки» атом сувости кемасидан учирган Trident II қитъалараро баллистик ракетасини маҳаллий аҳоли номаълум учувчи жисм сифатида қабул қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ракета парвозини Жанубий Калифорниядан тортиб Невада ва Аризонагача бўлган ҳудудда юзлаб одамлар кузатган. Улар ракета осмонда қолдирган ёрқин изни метеорологик зонд, метеорит ёки НУЖ эканлиги борасида баҳслашган.
АҚШ қирғоқларни қўриқлаш хизмати америкалик ҳарбийлар навбатдаги ракета синовини ўтказгани ва яқин орадаги ҳарбий-денгиз базасидан учирилган баллистик ракета осмонда из қолдиргани ҳақида изоҳ беришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)