АҚШ президенти Жон Кеннеди 1963 йил, 22 ноябрда, ўлдирилиши чоғида бўлган «Ford» автомобили рақам белгилари Далласдаги аукционда сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Далласдаги фожиадан сўнг лимузин таъмирга жўнатилган, сариқ белгилар эса рўйхатдан чиқарилганди. Кейинчалик таъмирлаш ишларини олиб борган компания эгаси белгиларни қизига қолдирган, у эса шунча пайт ошхонасидаги жавонда сақлаб келганди.
Аукцион ташкилотчиларининг айтишича, белгилар Кеннеди оиласи билан боғлиқ барча нарсаларни коллекция қиладиган, номи ошкор этилмаган харидор томонидан 100 минг долларга харид қилинган.
Изоҳ (0)