Америкалик сўз устаси Ларри Дэвид NBC шоуси эфири чоғида АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг сўзини бўлиб, «Трамп, сен ирқчисан!» деб қичқирди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Трампнинг нега бундай қилгани ҳақидаги саволига жавобан қизиқчи «бунинг учун менга беш минг доллар беришлари ҳақида эшитдим», дея жавоб берган. «Депорт расизм» жамоат ташкилоти миллиардер иштирокидаги кўрсатувда «Трамп ирқчи!» деган ҳайқириқ учун шундай мукофот таклиф қилган. Мазкур ташкилот президентлик сайлови пойгаси давомида муҳожирликка қарши кайфиятлар билан курашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Майамида Дональд Трамп нутқ сўзлаётганда унинг тарафдорлари Лотин америкалик талабалар билан низолашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)