• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бир саволга батафсил жавоб: неча соат ухлаш керак?

    Meduza карточкалар воситасида жуда долзарб саволга қисқа ва лўнда жавоблар беради.

    Фото: Stephen L Tabone Nature Photography

    Фото: Stephen L Tabone Nature Photography

    Биламан — саккиз соат. Шунча ухлашим шартми?

    Йўқ, шарт эмас. Ким учундир олти соатлик уйқу ҳам етарли, кимдир эса тўққиз соат ухлаб ҳам уйқуга тўймайди. Бироқ аксарият мутахассислар ҳақиқатан ҳам шундай деб ҳисоблайди — вояга етган шахснинг оптимал уйқу вақти етти—саккиз соатни ташкил этиши керак.

    Қанча вақт давом этадиган уйқуни табиий деб ҳисоблаш мумкин?

    Бир нарса дейиш қийин. Бу масалада олимларнинг фикри турлича ва «табиий уйқу» деганда нимани назарда тутиш кераклиги ҳам ҳали тўла аниқ эмас — уйқу нормалари босқичма-босқич ўзгариб бориши мумкин. Баъзи фикрларга кўра, мунтазам равишда саккиз соат ухлаш керак деган ғоя — нисбатан янги ҳодиса. Тарихчи Рожер Экирх кўп йиллар давомида турли архив ҳужжатларини ўрганиб, XIX асрга қадар одамлар ўз уйқусини икки қисмга бўлган, деган хулосага келди — улар аввалига тўрт соат ухлаб туриб, бардам ҳолида бир соат бирор иш билан банд бўлган ва сўнг яна уйқуга кетган. Олимнинг фикрича, бу амалиёт ХVII асрдан бошлаб, кўп жиҳатдан, кўча ва уйларнинг сунъий равишда ёритила бошлангани сабаб ўзгара бошлаган.

    Қуёш ботаётганида ухлашга ётиб, тонгда уйқудан туриш — энг яхши уйқу мана шу, тўғрими?

    Йўқ. Баъзи одамлар ҳақиқатан ҳам шуни тўғри деб ўйлайди — эмишки, табиат ўзи шундай яратилган, бироқ инсон сунъий ёритишни ўйлаб топиб, ҳаммасини расво қилган. Бундай эмас. Баъзи мамлакатларда фақат овчилик ва термачилик билан шуғулланувчи қабилалар бор, яъни, улар ибтидоий турмуш тарзини олиб боради. Улар қоронғи тушиши билан ухлашга ётиб, қуёш чиққунига қадар камида етти—саккиз соат ухлайди, деб тахмин қилиш мумкин эди. Олимлар Намибия, Боливия ва Танзаниядаги шундай қабилалар ҳаётини кузатиб, улар қуёш ботиши билан дарҳол уйқуга ётмаслиги ва тонг ёришишидан аввал уйғонишини аниқлади. Яъни, улар «цивилизациялашган» дунёда ишлаётган одамлар каби олти соатга яқин ухлайди.

    Тўйиб ухламаслик оқибати ёмонми?

    Бу энди чала уйқу қанча давом этганига боғлиқ. Уйқингиз бир-икки соатга чала қолса, кайфиятингиз ёмон бўлиши ва нуқул ухлагаингиз келиши мумкин. Мунтазам равишда тўйиб ухламаслик оқибатида эса, одатда, инсоннинг фикрлаши ёмонлашади, эслаб қолиш қобилияти пасаяди, воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириши секинлашади. Оқибатда турли фалокатлар юз беради — масалан, АҚШда йил давомида қайд этиладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг 100 мингтаси ҳайдовчиларнинг тўйиб ухламаслиги оқибатида юз беради. Тадқиқотларга кўра, уйқуга тўймаган одамлар суҳбатдошининг ҳиссиётларини тўла англаб ололмайди, бу эса мулоқотдаги турли муамоларга сабаб бўлади. Ёмон уйқу инсоннинг жинсий фаоллигига ҳам салбий таъсир қилади. Шифокорларнинг сўзларига кўра, белгиланганидан камроқ ухлайдиган одамларда «уйқу қарзи» шаклланади — масалан, иш ҳафтаси давомида ҳар куни икки соатдан кам ухласангиз, дам олиш кунлари ўн соатлик уйқуга қарз бўласиз.

    Дам олиш кунлари тўйиб ухлаб олсам, ҳаммаси яхши бўлиб кетадими?

    Унчалик эмас. Бунда вазият кўп жиҳатдан қарз олди-бердисига ўхшайди: сиз 100 минг сўм қарзсиз, қарзнинг 20 минг сўмини узганингиздан сўнг вазият бирмунча яхшиланади, бироқ қарздан тўла қутилмайсиз. Баъзи қарзлар эса устига фоиз ҳам «туғади».

    Кундузги уйқу-чи, ёрдам берадими?

    Ёрдам беради, лекин тунги уйқусизликнинг барча оқибатларидан халос этмайди. Кейин, ҳамма ҳам ўзига кундузги уйқудек ҳашамни лозим кўра олмайди. Агар иш тугаши билан ухлашга ётиб олсангиз, кечқурун кўзга уйқу келиши масаласида муаммолар бошланиши эҳтимоли мавжуд. Йўқ, кундузги уйқу тунги уйқу билан боғлиқ муаммоларни тўла ҳал қила олмайди.

    Жуда кўп ухлаб юборсам нима бўлади?

    Яхши бўлмайди. Олимларнинг фикрича, керагидан ортиқ ухлаш турли муаммоларга — семириш, тушкунлик, юрак хасталиклари ва бошқа нохушликларга сабаб бўлиши мумкин.

    Саккиз соат ухлашнинг ҳеч иложи бўлмаса-чи?

    «Саккиз» деган рақам атрофида ўралашиб қолиш шарт эмас. Юқорида қайд этганимиздек, олти соатлик уйқудан сўнг тиниқиб уйғонадиган одамлар ҳам бор. Энг асосийси, тиниқиб ва яхши кайфиятда уйғонишга етгулик даражада ухлаш керак. Афсуски, бундай уйқу деярли ҳеч қачон бўлмайди.
    06.11.2015, 13:52   Изоҳ (0)   41893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    NASA Antares ракетасининг старт чоғида портлаши акс этган суратларни намойиш қилди (фото)

    06.11.2015, 12:54

    Германияда йўловчи поезди ҳарбий шатакчи поезд билан тўқнашиб кетди

    06.11.2015, 12:25

    A321 «қора қути»сидан ҳалокат ҳақида маълумотлар топилмади

    06.11.2015, 12:09

    Пикассо мўйқаламига мансуб La Gommeuse Нью-Йоркда 67,5 млн долларга сотилди

    06.11.2015, 11:29

    АҚШ олимлари илк бор инсонга саратон «юқиши» ҳодисасини қайд этди

    06.11.2015, 10:48

    Шимолий Кореяда сайёҳларга Пхеньянни вертолётда томоша қилиш таклиф этилади

    06.11.2015, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.