Пабло Пикассо томонидан 1901 йилда, Парижга кўчиб келганидан сўнг чизилган кабаре қўшиқчиси расми — La Gommeuse Sotheby's кимошди савдоларида 67,5 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Нью-Йоркда Sotheby's аукцион уйининг кузги мавсуми давом этмоқда. 5 ноябрь, пайшанба кечки пайт америкалик миллиардер Альфред Таубман коллекциясига оид 200 га яқин санъат асарлари сотувга қўйилди. Жумладан, Винсент Ван Гогнинг 1889 йилда чизган «Момақалдироқли осмон пейзажи» 54 миллион доллар, Амедео Модильяни мўйқаламига мансуб ва 25 миллион бошланғич нарх қўйилган «Полетта Журден» портрети эса 42,8 миллион долларга харид қилинди.
Изоҳ (0)