Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлининг дунёга келишини истамаганини тан олди. «Чемпионат» хабарига кўра, Криштиану ҳақидаги ҳужжатли фильмда Авейру хоним ҳомиладорлик вақтида аборт қилдирмоқчи бўлганини айтиб ўтди.
«Унинг туғилишини истамаганман, бироқ у менга шунча хурсандчилик олиб келди. Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам, ҳаммаси ўғлим туфайли. Мен аборт қилдирмоқчи бўлганман, бироқ Худо буни хоҳламаган», — дея Авейрунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Испаниянинг AS нашри.
Аввалроқ Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси 9 ноябрь куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ташкил этилиши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)