Москванинг ЦСКА футбол клуби Instagram’даги расмий саҳифасида жамоани Манчестердаги Европа Чемпионлар Лигаси учрашувига олиб борадиган самолётда телефонда гаплашиб ўтирган ҳужумчи Сейду Думбиянинг суратини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.Mail.ru».
Суратда футболчи, кутилганидек, iPhone смартфонидан фойдаланаётганини кўриш мумкин. «Футболчи смартфонининг ғилофи эса анча қизиқарли — унда Россия президенти Владимир Путин тасвирланган», — деб ёзади нашр.
Телефон ғилофида Россия президенти ҳарбийлар либосида тасвирланган, сурат остида The Russian Army («Рус армияси») деган ёзув бор. Баъзи интернет-фойдаланувчилар ивуарлик футболчининг мазкур танловини олқишлаб, фақат ғилоф билан чекланмасдан, тезроқ Россия фуқаролигини ҳам қабул қилишга чақирган.
Маълумот учун, 27 ёшли Сейду Думбия 2010—2014 йиллар давомида Москванинг ЦСКА жамоасида тўп сурган. 2015 йилнинг биринчи ярмини Римнинг «Рома» клубида ўтказган футболчи ёзда ижара асосида ЦСКАга қайтди. Думбия футбол бўйича Кот-д’Ивуар терма жамоасида 30 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.
Изоҳ (0)