Грознийнинг «Терек» футбол клуби ҳужумчиси Аблай Мбенг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга «Спартак» билан ўйинда рақиб дарвозасига иккита тўп киритганидан сўнг совға қилган Toyota Corolla автомобилини сотиб юборганини маълум қилди, дея хабар беради «Sports.ru».
«Мен ҳар ойда Африкага пул жўнатаман ва шаҳримда яшаётган ҳар бир кишига кўмак бераман. Қанча одамга ёрдам берганимни билмайман, улар жуда кўп. Африкада мен билан фахрланишади», — дея таъкидлаган Мбенг.
Ҳужумчининг айтишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани сабабли шундоқ ҳам машинани фақат ўзи истиқомат қилган меҳмонхона ҳудудида ҳайдаган.
Изоҳ (0)