UzReport TV Discovery Channel телеканали билан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда UzReport хабар беради.
Ҳамкорлик доирасида бир қатор дастурлар, жумладан, «Бу қандай ясалган?» (How It’s Made?), «Бу қандай ясалган: Орзудаги автомобиллар» (How It’s Made: Dream Cars), «Ер қандай ишлайди?» (How the Earth Works) ва «Ҳаёт тезлиги» (Speed of Life) телеканалнинг эксклюзив таржимаси билан намойиш этилади.
Ушбу келишув телеканални янада бойитиш, ҳамда уни миллионлаб телетомошабинлар учун янада қизиқарли қилиш имконини беради. Телеканал кўп сонли телетомошабинлар фикрларини таҳлил қилиш натижалари ва уларнинг истакларини инобатга олган ҳолда бу танловни амалга оширди.
Телеканалда биринчи бўлиб «Бу қандай ясалган?» кўрсатуви намойиш этилади. Кўрсатув ҳар сешанба ва пайшанба кунлари 20:30 да рус ва ўзбек тилларида эфирга чиқади.
Ушбу ҳамкорлик нафақат фильмлар намойиши, балки бошқа қўшма лойиҳаларни ҳам кўзда тутади.
Изоҳ (0)