АҚШ сунъий йўлдоши Россия самолётининг ҳалокати юз берган пайтда Мисрнинг Синай ярим оролида иссиқлик чақнашини қайд этган. Бу ҳақда «Газета.ru» NBC News’га таяниб хабар беради.
Пентагон юқори мансабдорининг сўзларига қараганда, чақнаш самолётдаги портлаш оқибатида юзага келган бўлиши мумкин (бу ёқилғи баки, двигатель ёки бомбанинг портлаши бўлиши мумкин). Бироқ ердан учирилган ракетанинг унга тегиши натижасида юзага келган бўлиши эҳтимолдан йироқ.
Бошқа мансабдор самолётнинг юқори баландликда парчаланиб кетганлигини тасдиқлади. Бироқ ҳозирги пайтда унга ердан таъсир этилганлигини тасдиқловчи тўғридан-тўғри далиллар йўқ.
Изоҳ (0)