Таиланд пойтахти Бангкокда истиқомат қилувчи автоҳаваскорлар шаҳар устидан учиб ўтган ёрқин болидни тасвирга олишга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Болид — ёрқин метеор бўлиб, катта тезликда ҳаракатланаётган фазовий жисм бўлагининг Ер атмосферасига келиб урилган вақтда кузатилади. Ернинг газли ҳимоя қобиғи қаршилигига дуч келган фазовий жисм бўлаги кўп миқдорда энергия ажратгани ҳолда шу заҳоти ёниб кетади. Видеода болид энг ёрқин чақнаган вақтида шаҳарни Ой каби ёритиб юборганини кўриш мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=fIUrj2Epq80
Тахминларга кўра, мазкур болид сентябрь—декабрь ойларида фаол бўладиган, 30 октябрь—7 ноябрь оралиғида эса ўзининг энг юқори чўққисига чиқадиган Таурида метеор оқими билан боғлиқ бўлиши мумкин. 31 октябрь, шанба оқшомида Швеция, Германия, Польша ва Беларусда ҳам шундай ёрқин метеорлар кузатилган.
Изоҳ (0)