Хоразм вилоятида ҳудуднинг тур-маршрутлари ва хизматларини такомиллаштириш бўйича 45 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 29 та лойиҳа амалга оширилди, 8 та лойиҳада ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.
Жумладан, Хазорасп туманидаги «Хазорасп қалъа» қалъаси негизида туристик мажмуа ташкил қилиш, Шовот туманидаги «Катқалъа» қалъаси атрофида пиёда йўлакчалари ташкил қилиш, очиқ дренаж тизимлари ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда дўконлар ва овқатланиш шохобчалари ташкил қилиш, Х.Девонов кинотеатри негизида замонавий 3D форматдаги кинотеатр ташкил қилиш, «Ота дарвоза» дарвозаси ёнида 20 та қурилмани олиб ташлаган ҳолда 500 ўринли амфитеатр қуриш, ҳудуднинг маданий кўнгилочар объектларида рангли лазер шоу тизимларини ўрнатиш шу жумладан: амфитеатрда «Ичан қалъа» фонини яратиш, Барча маданий мерос объектларида декоратив ёритиш ва иллюминация тизимларини ўрнатиш, Хива туманида замонавий боулинг маркази қуриш лойиҳаларини такомиллаштириш ва якунлаш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)