Мисрда ҳалокатга учраган A321 нинг дум қисми фожиага қадар шикастланган эди. Бу ҳақда «РБК» «Когалимавиа» авиакомпанияси техник директори Андрей Аверяновнинг матбуот йиғилишидаги маълумотига таяниб хабар берди.
Унинг сўзлаб беришича, 2001 йилда Airbus’нинг Тулузадаги базасида зарур таъмирлаш ишлари ўтказилган ва унинг сифатига шубҳа бўлиши мумкин эмас. Компания бу ҳодиса ҳалокатга олиб келиши мумкин эмас деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ CNN телеканали ҳалокатга учраган самолётнинг дум қисми 2001 йилги рейсни амалга ошириш чоғида шикастланганлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Когалимавиа» авиакомпанияси Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолёти парвозолди техник хизматнинг барча шаклларидан «ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда» ўтганлигини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)