2015 йил 31 октябрь куни Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. «ТАСС» ҳалокат билан боғлиқ фотогалереяни тақдим этди.
Шарм-аш-Шайх—Санкт-Петербург йўналиши бўйича учаётган лайнер Мисрда Синай ярим оролининг шимолий қисмида қулаб тушди.
Самолёт бортида 217 йўловчи, шу жумладан 25 нафар ёш бола, ва 7 экипаж аъзоси бўлган.
Ҳалокат натижасида ҳеч ким омон қолмади.
Пулково аэропортида тиббиёт ходимлари ва психологлар навбатчилик қилмоқда.
Airbus A321 самолёти йўловчиларининг қариндош ва яқинлари Crowne Plaza меҳмонхонасига жойлаштирилди.
1 ноябрь Россияда мотам куни деб эълон қилинди.
Қоҳирада полиция авиаҳалокат қурбонларининг жасадлари келтириладиган морг олдида соқчилик қилмоқда.
Тез ёрдам машиналари жасадларни Миср шаҳар моргига олиб кетмоқда.
Airbus A321 самолётининг парчалари ҳалокат жойида.
Изоҳ (0)