Пуэрто-Рико губернатори Алехандро Гарсия Падилья дўконларда пластик қоплардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади. «Корреспондент.net» хабарига кўра, тақиқ 2016 йил ўрталаридан кучга киради.
Қонун ҳуқуқшуносларни ҳайрон қолдирди, чунки яқинда 25 нафар маҳаллий депутат шундай таклифни рад этган эди. Уларнинг фикрича, Пуэрто-Риконинг қарз инқирози айни авжига чиққан вақтда бу қонун харидорларни нисбатан қиммат қадоқлардан фойдаланишга мажбур қилади.
Ўз навбатида, Падилья битта савдо тармоғи томонидан бир йил давомида импорт қилинган пластик пакетларни олтита темирйўл вагонига сиғдириш мумкинлигини маълум қилди. «Бу пакетларнинг барчаси, воқеаларнинг энг яхши ривожида, чиқиндихоналардан ўрин олади», — деди губернатор.
«Энг ёмон ҳолатда улар бизнинг кўчаларимиз ва канализацияларимизни ифлослантиради ва тошбақаларимиз ҳамда маржон қояларимизни ўлдиради», — дея қўшимча қилди Алехандро Гарсия Падилья.
Изоҳ (0)