Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Мисрда ҳалокатга учраган Airbus-321 рейсининг ташкилотчиси бўлган Brisco сайёҳлик фирмаси офисларида тинтув ўтказмоқда. Бу ҳақда қўмитанинг расмий вакили Владимир Маркин маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».
«Айни пайтда A321 қулаши сабабли қўзғатилган «Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш» жиноий иши доирасида Brisco туроператори офисларида тинтув ўтказилмоқда», — дея таъкидлаган Маркин.
Олдинроқ Тергов қўмитаси Москвадаги Домодедово аэропорти ва «Когалимавиа» компаниясида ҳам тинтувлар ўтказаётгани тўғрисида хабар берилган эди. Мисрда қулаган Россия самолёти экипажи бир неча бор двигатель билан боғлиқ муаммолар юзасидан шикоят қилган.
Изоҳ (0)