Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи халқаро мусобақада эркаклар ўртасида 60 ва 66 килограммгача бўлган вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон вакилларидан Диёрбек Ўрозбоев 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида, Ришод Собиров эса 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳсларга киришиб, бронза медаллари эгасига айланди.
Хабар беришларича, Диёрбек Ўрозбоев учинчи ўрин учун баҳсда арманистонлик Аванес Давидянни, Ришод Собиров эса германиялик Себастьян Сидлни мағлуб этди.
Изоҳ (0)