Франциянинг Пойтиерс шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 100 минг доллардан иборат турнир ўзининг қизғин палласига кирди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ҳам иштирок этаётганди, деб хабар беради «Оламспорт».
Турнирнинг яккалик баҳсларида асосий тўрга чиқа олмаган Нигина жуфтлик мусобақасида чорак финалга қадар етиб борди. Айнан чорак финал баҳсида Нигина жуфтликдаги шериги франциялик Марине Партауд билан бирга турнирнинг иккинчи рақамли жуфтлиги, руминиялик теннисчилар – Андреа Миту ва Моника Никулескуга 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Изоҳ (0)