App Store’да iPhone 6s’даги 3D Touch технологиясига асосланган тарози функциясига эга бўлган дастурни чоп этишга ҳаракат қилган ишлаб чиқарувчилар Apple компаниясидан оғзаки рад жавобини олди. Бу ҳақда Tjournal хабар берди.
27 октябрь куни ишлаб чиқарувчи Blackbox Puzzles ҳамда Apple ва Airbnb собиқ ходими Райан Маклиод ўзининг Medium’даги блогида iPhone 6s’да биринчи марта пайдо бўлган 3D Touch технологиясидан фойдаланиб тарози дастурини яратиш борасидаги муваффақиятсиз тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.
Тўрт кун ичида Маклиод ва унинг ҳамкасблари дастурнинг ишчи версиясини яратишга эришди ва унга Gravity деб ном берди. Ўлчаш учун идиш сифатида улар қошиқдан фойдаланишни таклиф этди. Қошиқ ҳам одам бармоғи сингари электрни ўтказиб, экранга фақат бир нуқтада тегар ва фойдаланиш учун қулай эди.
29 сентябрь куни ишлаб чиқарувчилар Gravity’ни App Store’га юборди. 15 октябрда Маклиод ва унинг ҳамкасблари Apple’дан оғзаки рад жавобини олди: компания «тарози дастури App Store’га тўғри келмаслигини» маълум қилди.
Маклиод Apple’нинг бундай сиёсатини фойдаланувчилар оғирроқ буюмни ўлчашга уриниб iPhone 6s’нинг экранига шикаст етказиши мумкинлиги билан изоҳлади.
Изоҳ (0)