«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази Очиқ маълумотлар бўйича концепция лойиҳасини очиқ муҳокамага қўйди. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу концепция очиқ давлат маълумотлари йўналишидаги ўрта ва узоқ муддатли режалаштириш тизимидаги мавжуд бўшлиқни тўлдиришга йўналтирилган. Мазкур ҳужжат ҳукуматнинг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб берувчи йўлбошчи ҳисобланади.
Концепция Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг «Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш» лойиҳаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.
Лойиҳа муҳокамасида исталган жисмоний ва юридик шахс қатнашиши мумкин. Жамоатчилик муҳокамаси давомида олинган мазмунли таклиф ва тузатишлар экспертлар томонидан шарҳланади ва муҳокама ташкилотчилари томонидан ўрганиб чиқилади. Мазкур ҳавола орқали муҳокамада қатнашиб, ўзбек ёки рус тилида изоҳ/фикр қолдириш мумкин.
Изоҳ (0)