Президент Александр Лукашенко бошлиқ беларуслик амалдорларга нисбатан жорий этилган санкцияларни тўхтатиш ҳақидаги қарор 29 октябрь куни қабул қилинади ва 2015 йил 31 октябрдан кучга киради. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Reuters’нинг вазиятдан бохабар манбаларга асосланиб маълум қилишича, Беларуснинг 170 нафар фуқаросига нисбатан жорий этилган санкциялар тўрт ойлик муддатга — 2016 йилниг 29 февралига қадар тўхтатиб қўйилади.
2015 йил октябри ўрталарида Франциянинг Европа ишлари бўйича давлат котиби Арлем Дезир Беларусь амалдорларига нисбатан санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги қарор Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда бўлиб ўтган йиғилишида маъқулланганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)