Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида фаластинлик киши исроиллик ҳарбийни пичоқ билан яралади ва отиб ташланди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» армия матбуот хизматига таяниб.
Хеврон шаҳридаги ҳужум бир ойда 10 исроилликнинг ҳалокатига, 80 дан зиёд кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган деярли ҳар куни содир бўладиган ҳужумларнинг давоми бўлди.
«Фаластинлик Хеврондаги Патриархлар ғори яқинида бир аскарни яралади. Қўшинлар жавоб ўтини очиб, ҳужумкорни отиб ташлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)