Ҳиндистон ва Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қўшилиши бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди ва ташкилотга аъзо мамлакатлар муҳокамаси учун тақдим этилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Йўл харитаси» ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари кенгашининг 2015 йил 10 июлда Уфадаги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Ҳужжат ШҲТга аъзо мамлакатлар миллий координаторларининг Пекинда ўтган ҳафтада бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилган. «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиш механизми ШҲТ мамлакатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг декабрда Хитойда ўтказиладиган мажлисида ҳам муҳокама этилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)