Туркиянинг Истанбул шаҳрида камида олти киши қалбаки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш натижасида вафот этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Сўнгги бир неча кун ичида шаҳар касалхоналарига заҳарланиш шикояти билан тахминан 47 киши мурожаат қилган. Баъзи ОАВлар қурбонлар сони ўн кишига етганини таъкидламоқда.
Истанбул полицияси ходимлари алкоголь ичимликларни қалбакилаштиришда гумон қилиб, 14 кишини ҳибсга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, улар республика учун анъанавий бўлган арпабодиён ароғи — раки тайёрлашда метил спиртидан фойдаланган.
Изоҳ (0)