Америкалик машҳур қўшиқчи ва актриса Рианна режиссёр Люк Бессоннинг «Валериан ва Мингта сайёралар шаҳри» фильмида суратга тушади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Суратга олинадиган фильмда Рианна иштирок этади», — деб таъкидлади Люк Бессон Instagram’даги саҳифасида. Фильмда бош ролларни америкалик актёр Дейн Дахаан ва британиялик модель Кара Делевинь ижро этади.
The Verge порталининг қайд этишича, Рианна учун «Валериан ва Мингта сайёралар шаҳри» фильмидаги роли кинематографиядаги учинчи ва энг йирик иши бўлади.
Фильмни суратга олиш ишлари 2016 йилнинг январида бошланиши кутилмоқда. Фильм воқеалари унинг қаҳрамонлари вақт бўйича саёҳат қилиш қобилиятига эга бўлган 26-асрда юз беради.
Изоҳ (0)