Режиссёр Квентин Тарантино полиция зўравонлигига қарши Нью-Йоркда ташкил этилган норозилик намойишига қўшилди. «РБК»нинг қайд этишича, акцияда таниқли режиссёрдан ташқари яна бир неча юз киши қатнашган.
«Мен инсонман ва менда виждон бор. Модомики, қотилликлар юз бераётган экан, бунга қарши чиқиб, курашиш керак. Мен бу ерга ҳалок бўлганлар тарафида эканимни билдириш учун келдим», — деди режиссёр.
Намойишчилар мегафонлар орқали ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг суратларини кўтариб боришди. The New York Times’нинг қайд этишича, суратларда асосан ёш қора танли кишилар тасвирланган эди.
Изоҳ (0)