Энг бой марҳум машҳурлар рейтингида Майкл Жексон бошчилик қилмоқда. У ҳаётдан кўз юмгандан бери келтирган даромади жами 1 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Forbes маълумотларига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Иккинчи ўринда Элвис Пресли (55 миллион доллар), учинчи поғонада Снупи ҳақидаги комикслар муаллифи Чарльз Шульц (40 миллион доллар), тўртинчи ўринда эса Боб Марли (21 миллион доллар) қайд этилган.
Кучли бешликни 20 миллион доллар билан Элизабет Тейлор якунлаб берган.
Изоҳ (0)