Нью-Йорк полициячилари иттифоқи режиссёр Квентин Тарантинонинг ҳали прокатга чиқмаган «Манфур саккизлик» фильмини бойкот қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда.
Бунга америкалик режиссёрнинг 24 октябрь, шанба куни Нью-Йоркда ташкил этилган полиция зўравонлигига қарши норозилик намойишида иштирок этгани сабаб бўлган. «Қотилликни кўрсам, четда жим қараб туролмайман. Мен қотилликни қотиллик деб, қотилларни эса қотиллар деб аташим керак», — деганди Тарантино.
Ўз навбатида, полиция касаба уюшмалари уюшмаси — Patrolmen’s Benevolent Association президенти Патрик Линч режиссёрга қарши чиқди.
«Жиноят ва зўравонликни улуғлаш ортидан пул ишлаётган одамнинг ўзи полицияни ёмон кўриши тушунарли ҳол. Квентин Тарантино қотил деб атаётган полициячилар режиссёрнинг катта экрандаги хато хаёлларида яшамайди — улар жамиятни ҳақиқий жиноятчилардан ҳимоя қилиш мақсадида ўз ҳаётини хавф остига қўяди. Тарантинонинг фильмларини бойкот қилиш вақти келди», — деди у.
Изоҳ (0)