Бош ролини Майкл Фассбендер ижро этган «Стив Жобс» биографик драмаси катта прокатга чиққанидан кейинги биринчи дам олиш кунларида 7,3 миллион доллар ишлади. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.
23 октябрь куни икки мингдан ортиқ кинотеатрларда намойиш этилиши бошланган фильм Америка касса йиғимларининг бешлигидан ҳам ўрин олмай, амалда муваффақиятсизликка учради.
Октябрь ойида ташкил этилган чекланган прокатда фильм муваффақиятли намойиш этилган эди, шу сабабли ҳам у биринчи дам олиш кунларида камида 20 миллион доллар ишлай олиши тахмин қилинаётган эди.
Оқибатда фильм бош ролини Эштон Катчер ижро этган «Жобс: Сароб салтанати» фильмининг кўрсаткичларидан бироз яхшироқ натижа қайд этди. Мазкур фильм икки йил аввал биринчи уик-эндда 6,7 миллион доллар тўплаганди.
«Стив Жобс» фильми 30 миллион долларга суратга олинган, бу маблағ маркетинг ва тарғибот ишларига сарфланган пулларни ўз ичига олмайди. Киноэкспертлар фильмни «Оскар» учун энг асосий номзодлардан бири, дея ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)