Дунёдаги энг оғир одам Андрес Морено Мексикада ортиқча вазндан азият чекувчи беморлар учун мўлжалланган операцияга тайёрланмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Операция бир неча йиллар давомида деярли тўшакдан турмаган истеъфодаги полициячининг вазнини камайтиришга қаратилган.
Морено унга озиш имкониятини бермаётган қанд касаллигининг кам учрайдиган туридан азият чекмоқда. Ҳозирда Андрес Моренонинг вазни 435 килограммни ташкил этади.
Изоҳ (0)