«Боксчи» лақабли етим улоқча Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги полиция участкасига жойлашди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг формасига эга бўлди, дея хабар бермоқда Mashable.
Улоқчага онасининг ўлимидан сўнг офицер Брентон Чарльтон бошпана берди, у ҳамкасбининг хаста қизчаси кўнглини кўтариш учун жониворни полиция участкасига олиб келди.
Улоқча кундузлари участкада бемалол сайр қилиб юради ва столлар остида ухлайди, кечаси эса уни турли офицерлар навбат билан кузатиб туради.
Айни пайтда Боксчи сунъий равишда овқатлантирилмоқда. Каттароқ бўлгач, унга янги бошпана топиб берилади.
Изоҳ (0)