Chevrolet компанияси Red Line деб номланган янги тюнинг концептуал линейкасини намойиш этди, у Camaro, Тrах, Malibu, Colorado ва Silverado моделларига нисбатан қўлланилади. Бу ҳақда Motor хабар берди. Янги моделлар премьераси ноябрь бошида Лас-Вегасдаги SEMA фестивали доирасида бўлиб ўтади.
Барча машиналарнинг кузови кумушранг тус олди ва қизил деталларга эга бўлди; томи кўмирранг тусга бўялди, орқа чироғи қорайтирилди.
Chevrolet Camaro янги киритиш тизими, модернизацияланган тормоз механизмлари, 20 дюймли алюминий дисклар билан жиҳозланди.
Тrах кроссовери ва Malibu седанининг клиренси кичрайтирилди, шунингдек, тегишли равишда 18 ва 19 дюймли ғилдираклар кийдирилди.
Colorado ва Silverado пикаплари янгидан созланган киритиш ва чиқариш тизимлари, ғилдирак аркаларини кенгайтиргичлар ва Goodyear Wrangler Fortitude покришкаларига эга бўлди.
Изоҳ (0)