Польшанинг ўзи ағдарувчи юк автомобилларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган KH-KIPPER компанияси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида компания вакиллари MAN компанияси ва «Ўзавтосаноат» ҳамкорлигида Самарқандда ташкил этилган «Ўзавтотрейлер» қўшма корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.
1997 йилдан буён фаолият юритиб келаётган KH-KIPPER компанияси ўтган давр мобайнида сифатли ва қулай ўзи ағдарувчи юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича Европа бозорларида ўзининг муносиб ўрнига эга.
«Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг қайд этишича, компания маҳсулотларининг сифати, мукаммал тузилиши ва хавфсиз ишлаши кўп йиллик мижозлар томонидан эътироф этилган.
Изоҳ (0)