Chevrolet компанияси Spark хэтчбекининг RS қўшимчасини олган махсус версиясини ишлаб чиқди. Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган SEMA тюнинг-шоусида илк бор намойиш этиладиган машина тажовузкорона кузов тўсгичига эга бўлди. Бу ҳақда «Motor» хабар бермоқда.
Chevrolet Spark RS карбонли олд сплиттери, шу материалдан тайёрланган орқа бампер элементи, шунингдек, қора-кумушранг қўшимчаларга эга бўлди. Шунингдек, хэтчбекка пасайтирилган йўл ёруғлиги ва Corvette суперкарига ўхшаш 17 дюймли ғилдирак лаппаги қўшилди.
«Ҳар бир Chevrolet’да ‘Корвет’нинг ДНКси бор. Spark RS бизнинг энг кичик автомобилимиз ҳам уни бошқалардан ажратиб турувчи имкониятларга эга эканлигини кўрсатиб бериши керак», — дея таъкидлаган Chevrolet бош дизайнери Тодд Паркер.
Автомобилнинг техник хусусиятлари тўғрисида ҳозирча хабар берилмаган. Chevrolet Spark RS ҳам 98 от кучига эга 1,4 литрли бензинли мотор билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)