GM Uzbekistan компанияси 8 октябрь куни Москвада тақдим этган янги Ravon бренди автомобилларининг нархлари эълон қилинди, деб ёзади «Carzone.uz».
Ravon Nexia R3 модели Chevrolet Aveo биринчи авлодининг қиёфаси ўзгартирилган вариантидир, янги седан хэтчбекдан ўзлаштирилган олд қисми билан фарқ қилади. Янги Nexia’нинг нархи 379 минг рубл (6 минг доллар)дан 529 минг рубл (8 400 доллар)гача.
Ravon бошқа автомобиллари нархини ҳам маълум қилди: Matiz 314 минг рубль (5 минг доллар) ва Gentra 439 минг рубль (7 минг доллар).
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси 8 октябрь куни Москвада Uz-Daewoo ўрнига келган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказган эди. Энди ўзбекистонлик автомобиль ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари хорижда шу бренд остида сотилади.
Изоҳ (0)