Бангладеш пойтахти Даккадаги шиалар масжидида 24 октябрь, шанба куни тонгда рўй берган портлаш оқибатида 100 дан зиёд киши яраланди, 12 яшар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полиция баёнотига асосланиб, «РИА Новости»хабар берди.
Маълумотларга кўра, минглаб диндорлар масжидга Ашуро кунини нишонлаш учун тўпланганда номаълум кимсалар қўлбола бомбалар улоқтирган.
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирча террорчи гуруҳлардан ҳеч бири портлаш учун масъулиятни зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)