Мадриднинг «Реал» клуби ва футбол бўйича Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes расмий сайтида эълон қилинган 2015 йилда спортчилар орасидаги энг қимматбаҳо брендлар рейтингига кирди, деб ёзади «РИА Новости».
Португалиялик спортчининг бренди 16 миллион долларга баҳоланди. «Барселона»нинг аргентиналик форварди Лионель Месси эса ушбу рўйхатдан ўрин олмади.
Юқори ўнталикда америкалик гольфчи Тайгер Вудс етакчилик қилди, уни нашр 30 миллион долларга баҳолади. Иккинчи ўринни ҳам америкалик яна бир гольфчи Фил Микельсон эгаллади. Учинчи поғонанани америкалик баскетболчи Леброн Жеймс ва швейцариялик теннисчи Рожер Федерер бўлиб олди.
Криштиану Роналду ушбу рейтингдаги ягона футболчи бўлди.
Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
- Тайгер Вудс (гольф) — 30 млн доллар;
- Фил Микельсон (гольф) — 28 млн доллар;
- Леброн Жеймс (баскетбол) — 27 млн доллар;
- Рожер Федерер (теннис) — 27 млн доллар;
- Махендра Сингх Дони (крикет) — 21 млн доллар;
- Усейн Болт (енгил атлетика) — 18 млн доллар;
- Кевин Дюрант (баскетбол) — 18 млн доллар;
- Криштиану Роналду (футбол) — 16 млн доллар;
- Рори Макилрой (гольф) — 12 млн доллар;
- Флойд Мэйуэзер (бокс) — 11,5 млн доллар.
Изоҳ (0)