ЖЧ—2018 саралаши доирасида Фаластин ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашув 2015 йил 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтига таяниб, «Uff.uz» хабар бермоқда.
Учрашув аслида 13 октябрь куни Фаластиннинг Рамаллоҳ шаҳрида ўтказилиши лозим эди, бироқ Саудия Арабистонининг Фаластин ҳудудига Исроил чегараси орқали кириб бориши билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
Шундан сўнг ФИФА учрашувни Иорданияга кўчиришни таклиф қилди, бироқ фаластинликлар бу таклифга қатъий қарши чиқди.
Изоҳ (0)