Ўзбекистонлик паралимпиячилар Қатар пойтахти Доҳада жисмоний имкониятлари чекланган спортчилар ўртасида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида илк ғалабани қўлга киритди. «Газета.uz» хабарига кўра, 21 октябрь куни старт олган мусобақа 31 октябрга қадар давом этади.
Узунликка сакраш мусобақаларида қатнашаётган Бекжон Чеваров мусобақаларнинг биринчи кунида 6,65 метр натижа билан бронза медалини қўлга киритди ва ушбу кўрсаткич билан Осиё рекордини янгилади.
Қайд этишларича, мусобақада 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг йўлланмалари ҳам ўйналмоқда.
22 октябрь куни ядро улоқтириш баҳсида Параосиё ўйинлари ғолиби Мавлонбек Хайдаров, Параосиё ўйинларининг яна бир ғолиби Маъруфжон Муродуллаев 1500 метр масофага югуришда, Мансур Абдурашитов эса 100 метр масофага югуришда баҳсларга киришади.
Изоҳ (0)