Швеция ғарбида қилич билан қуролланган ниқобли киши бошланғич мактабга ҳужум қилди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Expressen нашри хабарига кўра, ҳодиса Гётеборгдан шимолда жойлашган Тролхеттен шаҳрида юз берган. Ҳужум натижасида бир ўқитувчи ҳалок бўлган, шунингдек, катта ёшли бир киши ва тўрт ўқувчи яраланган.
Хабар беришларича, 11 ва 15 ёшлардаги икки ўқувчининг аҳволи, улар операция қилинмоқда. Ҳодиса мактаб қаҳвахонасида юз берган, ҳужум вақтида мактабда 400 ўқувчи бўлган.
Гумонланувчи полиция ходимлари томонидан ҳодиса жойида ярадор қилинган, унинг саломатлиги қай аҳволда эканлиги ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Изоҳ (0)