Агар томонлар ҳақиқатда иттифоқдош бўлса, АҚШ Европа компанияларига қарши санкциялар қўллай олмайди. Уларга жарима солиш орқали Вашингтон Евроиттифоққа нисбатан вассал (ўзига тобе давлат) каби муносабатда бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Валдай» клуби ялпи мажлисида айтиб ўтди, деб ёзади «Интерфакс».
«Бугунги глобал иқтисодиётдаги ҳақиқат — бу санкция урушлари», — деди Путин ва ушбу чекловлар рақобатчиларни бозордан сиқиб чиқариш учун қўлланиладиган инсофсиз рақобат воситалари эканлигини таъкидлади.
Президент мисол сифатида Европа компанияларига нисбатан АҚШ томонидан қўлланилаётган «жарималар эпидемияси»ни келтирди ва бундай муносабат «ўзбошимчалик билан ҳаракат қилишга журъат этган вассалларга нисбатан» кўрсатилишини қайд этди.
Изоҳ (0)