Токио кўрфазига киришдаги АҚШнинг Йокосука ҳарбий базасида жойлашган «Рональд Рейган» (USS Ronald Reagen) авиаташувчи кемасида ҳарбий самолёт ёниб кетди. Бу «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 18 октябрь куни авиаташувчи кеманинг ангарларидан бирида юз берган. Дастлабки маълумотларига кўра, Грумман Э-2 Ҳаwкее самолётидаги ёнғин электр ускуналаридаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан.
Ёнғин авиаташувчи кема жамоаси аъзолари томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, мутахассислар ёнғин оқибатида самолётга етган зарарни ҳисоблаб чиқиши керак.
Ҳодиса авиаташувчи кемага Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ учинчи флоти қўмондони вице-адмирал Нора Тайсоннинг ташрифи билан деярли бир вақтда юз берди.
Изоҳ (0)