Қилич кўтарган эркакнинг Швециядаги мактабга ҳужуми натижасида икки киши: бир ўқитувчи ва бир ўқувчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РБК». Яна уч киши жиддий жароҳатлар олган.
Аввалроқ ҳужум натижасида бир ўқитувчи ҳалок бўлгани, шунингдек, катта ёшли бир киши ва тўрт ўқувчи яралангани айтилган эди.
Ҳодиса Гётеборгдан шимолда жойлашган Тролхеттен шаҳрида юз берган. Ҳужумкорни зарарсизлантириш учун, воқеа жойига етиб келган полициячилар ўт очишга мажбур бўлган. ОАВлар ёзишича, эркак қора кийим кийиб, «Юлдузлар жанги» фильми қаҳрамонининг ниқобини тақиб олган бўлган, шу туфайли мактаб ўқувчилари дастлаб буни ҳазил деб ўйлаган.
Гумонланувчи яраланган, ҳозирда маҳаллий шифохонада даволанмоқда.
Полиция вакили сўзларига кўра, жиноятчи 21 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан. Унинг хатти-ҳаракатлари мақсади ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)