Хитой ва Буюк Британия бир-бирига кўпроқ боғлиқ бўлиб бормоқда, уларни умумий манфаатлар бирлаштириб турибди. Бу ҳақда Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзиньпин Британия парламентидаги чиқиши чоғида маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Си Цзиньпин 23 октябрга қадар давом этадиган ташрифи «мамлакатлар орасидаги дўстлик алоқаларини юқори даражага кўтариши, икки давлат ўртасида ҳамкорлик ришталарини боғлаши»га умид билдирган ҳамда Хитой ва Буюк Британия муносабатларини «янада ёрқин келажак кутаётгани»ни билдирган.
Парламентдаги чиқишидан сўнг Си Цзиньпин валиаҳд шаҳзода Чарльз билан суҳбатда бўлган. Унинг дастурида шаҳзода Уильям, мухолифатдаги Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин билан музокаралар ҳам кўзда тутилган.
Хитой раҳбарининг кейинги ўн йилликдаги Буюк Британияга илк давлат ташрифини қиролича Елизавета II номидан Букингем саройидаги зиёфат якунлаб беради.
Изоҳ (0)