Россиянинг «Протон-М» ракета-ташувчиси Turksat-4B сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
16 октябрь куни Бойқўнғир космодромидан парвоз қилган ракета қурилмани 36 минг километр баландликдаги орбитага олиб чиқди. У Туркиянинг Turksat Satellite Communication, Cable TV and Operation алоқа операторига тегишли Mitsubishi Electric компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккинчи сунъий йўлдош ҳисобланади.
Изоҳ (0)