Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг Иллинойс штатидаги Чикаго шаҳрида олти ёшли бола билмасдан уч яшар укасини отиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Шаҳар полициясидан маълум қилишларича, ўқланган тўппончани музлатгичнинг устида сақлаб келган болаларнинг отаси ҳодисада айбдор деб топилди.

Бахтсиз ҳодиса 17 октябрь, шанба куни кечқурун содир бўлган. Ярадор болани унинг яқинлари шифохонага етказган бўлса-да, кейинчалик бошидан яраланган болакай вафот этди.

Полициянинг аниқлашича, ота ўзининг жиноий бепарволигини намойиш этган бўлиб, ўқланган қуролни уйда, фарзандларининг қўли етадиган хонада сақлаб келган. У боланинг ҳаётини оғирлаштирувчи оқибатларга олиб келувчи таҳдид остига қўйганликда айбланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар