Филиппин архипелагининг энг катта ороли — Лусонга Koppu тайфунининг ёпирилиши натижасида 10 минг киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Reuters агентлигининг мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар беришича, табиий офат натижасида турар-жой уйлари вайрон бўлган, йўллар ва электр узатиш тармоқлари ишдан чиққан.
Мамлакат шошилинч хизматлари берган маълумотга кўра, ҳозирча жабрланувчилар ҳақида ахборот келиб тушмаган. Метеорологларнинг прогнозига кўра, тайфун Филиппинда уч кунгача ушланиб қолиши мумкин.
Изоҳ (0)